Orolbuyi milliy tabiat bog'i

Introducing

“Оролбуйи” миллий табиат боғи 2019 йил ташкил этилган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида жойлашган. Умумий майдони 3165,95 ташкил этади, шундан Қўрихона худуди 2317.86, Рекреация майдони 488.72 га ва Хўжалик мақсадлари учун 399,37 гектарни ташкил этади.

Миллий табиат боғи Довуткул кўлининг шимолий-ғарбида  жойлашган, денгиз сатҳидан 55-65 м баландликда, у энига 1 км дан  1,5 км  гача,  узунлиги 15 км ни ташкил этади. Миллий табиат боғи худудлари Бўзатов ва Нукус тумани чагаралари бўйлаб жойлашган.

Оролбуйи миллий табиат боғининг асосий мақсади –типик, ноёб, қимматли табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолиш, инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсир кўрсатиши олдини олишдан, табиий жараёнларни ўрганиш, атроф табиий муҳит мониторингини олиб бориш, экология маърифат ва тарбияни такомиллаштиришдан иборат.

Табиий шароити: Оролбуйи миллий табиат боғи худудининг 2801,3 га майдони Турангазор, Жийда, юлғунзор ва бутазорлардан иборат.

Ўрта Осиё ва Ўзбекистон иқлиш шароити буйича Турон иқлим шароити провинциясига киради. Бу провинциянинг хусусиятлари қиш-баҳор ойларидаги ёғингарчиликларни даврийлиги билан ажралиб туради.

Иқлим кескин континентал. Қиши совуқ, ёзи иссиқ. Январниг ўртача температураси
 -5, июлники +32. Йилига 110 мм дан зиёд ёғин тушади. Вегитация даври 90-100 кун. Амудариё миллий табиат боғининг ғарб ва шимолий ғарбидан 98 км масофада кесиб ўтади. Миллий табиат худудидаги шамол харакати сезиларли равишда фарқланади. Очиқ худудлардаги шамол харакатининг паст тезлиги 1,5-2 м/сек бўлса, ўртача 10-12 м/сек ва кучли шамол 15-20 м/сек ни ташкил этади. Қурғоқчилик даврлари ёз ва кузнинг бошларига, ёғингарчилик мавсуми қиш ва баҳорга тўғри келади.   

Флораси: “Оролбўйи миллий табиат боғи” мутахассислари томонидан ўсимликлар дунёсининг 102 тур аниқланган.

Фаунаси: “Оролбўйи миллий табиат боғи ҳудудида 85 турдаги умуртқали ҳайвонлар шундан 17 турдаги судралиб юрувчилар,  52 турдаги қушлар ва сут эмизувчиларнинг
16 тури аниқланган. 

Оролбўйи миллий табиат боғининг  амфибиялари 2 турдан иборат. 17 турдаги судралиб юрувчилар Қорақалпоғистон Республикаси судралиб юрувчилар фаунасининг
56,1 фоизини ташкил қилади. Қизил китобга киритилган 2 тур мавжуд: бўз эчкиэмар (Varanus griseus D., 1803) ва чўл  тошбақаси (Testudo horsfieldi (Gray, 1844). Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган ноёб қушлар 12 турни ташкил этади.

Қўриқхона атрофига яқин меҳмонхона мавжуд эмас. Қорақалпоғистон Республикаси маркази Нукус шаҳрига яқин бўлганлиги сабабли ташриф буюрадиган меҳмон ва сайёҳлар шаҳар марказидаги меҳмонхоналардан фойдаланишни мақўл кўради.

Миллий табиат боғи Қорақалпоғистон Республикаси маркази Нукус шаҳридан 80-85 км масофада жойлашган

Visit time

Ish kunlari soat 12:00 dan 20:00 gacha (qishda 17:00 gacha) Dam olish va bayram kunlari soat 09:00 dan 21:00 gacha (qishda 17:00 gacha)

No places

Latest news View more